Молдова армиясининг 57 нафар ҳарбий хизматчисидан иборат контингент НАТОнинг 7—23 сентябрь кунлари Украинада бўлиб ўтадиган Rapid Trident— 2017 ҳарбий машғулотларига етиб келди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Молдова контингенти командири подполковник Александр Маркуц айтишича, ҳарбий хизматчиларнинг ўқув машқларида қатнашишидан мақсади — биргаликда ҳаракат қилишни ривожлантириш, мудофаа қобилиятини кучайтириш, шунингдек, Молдова армияси имижини халқаро майдонда қўллаб-қувватлаш ва илгари суришдан иборат.
Молдова президенти Игорь Додон мамлакат ҳарбий хизматчиларининг НАТО халқаро машғулотларида қатнашишини тақиқлаб қўйган, буни Молдова конституция бўйича бетараф давлат эканлиги билан изоҳлаган эди.
Изоҳ (0)