Қирғизистон Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари мамлакат парламентининг собиқ спикери Аҳмадбек Келдибековнинг президентликка номзод сифатида рўйхат ўтиши учун рухсат бермади, деб ёзади KNews. Бунга сиёсатчининг судланганлиги олиб ташланмагани сабабчи бўлган.
Келдибековнинг сўзларига кўра, у Конституциядаги барча талабларни бажарган: давлат тилини билиш бўйича имтиҳон топширган, 1 миллион сўмлик (қирғиз сўми) сайлов тўловини тўлаган ва 54 минг кишининг имзосини йиғган. Сиёсатчи таъкидлашича, Марказий сайлов комиссияси ишчи гуруҳи аъзолари имзо варақаларининг ишончлилигини ҳам текшириб ўтирмаган ва МСК аъзоларига уни рўйхатга олишдан бош тортишни тавсия қилган, бунга эса собиқ парламент аъзоси судланганлигининг олиб ташланмаганлигини пеш қилишди.
Келдибеков жарима тўлагани, озодликдан маҳрум этилмагани ва оғир модда бўйича судланмагани учун, унинг судланганлиги олиб ташланганини таъкидлади. У аризаси МСК томонидан қонуний тарзда кўриб чиқилмагунича, у билан судлашишини айтди.
Изоҳ (0)