Сурия шимолидаги Идлиб вилоятида юз берган портлашлар натижасида камида олти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги Идлиб шаҳар фуқаролар мудофааси отряди командири Муҳаммад Хўжа Юсуфга таяниб хабар берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Унинг сўзларига кўра, шаҳарнинг марказий қисмида бир нечта портлаш қайд этилган. Айни пайтда уларнинг сабаби номаълум бўлиб қолмоқда.
Портлаш оқибатида яна бир киши кучли жароҳат олган, уни касалхонага етказишган.
Изоҳ (0)