Марк Цукербергнинг маълум қилишича, Facebook унинг саҳифасини блоклашга имкон бермаётган хатоликни бартараф этади. Бу ҳақда Meduza хабар берди.
Facebook фойдаланувчллари хоҳлаган аккаунтини блоклаши ва унинг постларини ўз тасмасида кўрмаслиги мумкин. Бироқ бу ишни Facebook асосчиси Марк Цукерберг ва унинг рафиқаси Присцилла Чаннинг аккаунтига нисбатан қўллаб бўлмайди. Агар уларнинг саҳифаларини блоклашга ҳаракат қилинса, «Ҳозир бу профилни блоклаб бўлмайди», деган хабар пайдо бўлади.
Цукербергнинг айтишича, Facebook жамоаси муаммо устида ишламоқда, бироқ бу оддий топшириқ эмас ва унинг ечими вақт талаб қилади. Facebook матбуот котибининг сўзларига кўра, хатолик бир нечта фойдаланувчи бир вақтнинг ўзида битта профилни блоклашга уринганида юзага келади. Компания вакилларининг таъкидлашича, ижтимоий тармоқда блоклаб бўлмайдиган саҳифа йўқ.
Изоҳ (0)