Bitcoin криптовалютаси курси 2 сентябрга ўтар кечаси илк бор бир донаси учун 5000 долларлик кўрсаткичдан ўтди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Биткоиннинг турли биржалардаги қийматини кузатиб борувчи CоинДеск сайти маълумотларига кўра, Тошкент вақти билан 7:25 атрофида криптовалюта курси 5000 долларлик кўрсаткичдан ўтган, бироқ орадан 10 дақиқа ўтиб, яна пастлай бошлаган.
Ушбу хабар тайёрланаётган вақтда биткоин қиймати 4 565 долларгача тушган эди.
CоинДескънинг қўшимча қилишича, бир биткоиннинг энг юқори курси Хитойнинг ОКCоин биржасида қайд этилган — у ерда криптовалюта қиймати 5 149 долларгача кўтарилган.
Биткоин 4000 долларлик довонни 13 августда, ундан бир ҳафта аввал эса 3000 долларлик кўрсаткични босиб ўтган эди.
Изоҳ (0)