Россиянинг Перм шаҳрида 3 сентябрда мустақил хизмат кўрсатувчи Promobot роботи халқаро марафонда иштирок этди. Робот 3000 киши қаторида 3 километрли масофага югурди. Унинг иштироки очиқ жойда мустақил ҳаракатланиш ва омма ичида йўналиш олиш тизимини синовдан ўтказиш учун ташкил этилди. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Роботлар спорт мусобақаларида тез-тез иштирок этади. Бундай мусобақалардан бири Darpa Robotics Challenge бўлиб, унда роботлар тезликда тўсиқлар ошади.
Робот яратувчиларининг сўзларига кўра, роботнинг марафонда иштирок этиши спортга эътиборни тортади ва марафонда ҳамма иштирок этиши мумкинлигини кўрсатади. Марафон иштирокчилари роботнинг марафонда иштирок этишига бажонидил розилик билдирди. Фақат роботнинг бошқа иштирокчиларга хавф туғдирмаслиги шарти қўйилди.
Изоҳ (0)