Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучлари «КХДРнинг гижгижлашларига жавоб қайтаришга шайлиги»ни намойиш қилиш учун Япон денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказди, деб ёзади «Газета.ru» «Рёнхап»га таяниб.
Машқларга Gangwon фрегати, патруль кемаси, бир нечта ракетоносецлар (ракета қуроли бўлган жанговар кемалар), шунингдек, бир нечта юқори тезликли кемалар жалб этилди.
Таъкидланишича, машғулотлар чоғида жанговар ўқлар қўлланилган.
Мамлакат ҳарбий-денгиз кучларида қўшимча қилишларича, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш учун яна бир нечта тадбирлар режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)