Киевнинг Бориспол аэрпортида қонунбузар чегара назорати ҳудудидан билдирмай ўтиб кетишга уринди, бунинг учун у ҳужжатлар текшириладиган кабина ёнидан бир эркакни пана қилиб, чўккаллаган ҳолда бекиниб ўтиб кетди. Бу ҳақда Украина давлат чегара хизматининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Ўз сўзларига кўра, киевлик бўлган эркакни қўлга олишди. У дастлаб шу тариқа чегарачилар огоҳлигини текшириб кўрмоқчи бўлганини таъкидлади, кейин эса Нью-Йоркка учиб кетишни истаганини айтди. Аммо ўша пайтда бу йўналишда рейслар бўлмаган.
Қонунбузарнинг шахси аниқланганича йўқ, унинг ёнида 45 тийин пули бўлган холос, ҳужжатлари бўлмаган. У уч суткагача қамаб қўйилди.
Изоҳ (0)