Мьянмадаги мусулмонларни ҳимоя қилиш учун Чеченистон пойтахти Грозний шаҳрида бўлиб ўтган намойишда 1,1 миллион киши иштирок этди. Чеченистон аҳолисининг умумий сони эса 1,4 миллион кишини ташкил қилади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Грозний шаҳри марказидаги «Чеченлар юраги» масжиди олдида 4 сентябрь куни Мьянмадаги рохинжа халқини қўллаб-қувватлаш акцияси бўлиб ўтди.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров, агар Россия расмийлари мусулмонларни таҳқирлашда айбланаётган Мьянманинг амалдаги ҳукуматини қўллаб-қувватласа, уларга қарши чиқшини маълум қилган.
Изоҳ (0)