Сеул ва Вашингтон КХДР томонидан ўтказилган охирги ядро синовига жавобан Жанубий Корея ҳудудида атом авиаташувчиси ва стратегик бомбардимончиларни жойлаштириш имкониятини муҳокама этмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Yonhap агентлигига кўра, Жанубий Корея мудофаа вазирлиги шу ойда бир томонлама машқлар ўтказишни ҳам режалаштирмоқда. Уларда F-15K қирувчи самолётларида жойлаштирилган юқори аниқликдаги, «ҳаво-ер» туркумига мансуб Таурус қанотли ракеталаридан фойдаланиш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)