Asia Business Daily ёзишича, Шимолий Корея навбатдаги синовни ўтказиш учун баллистик ракетани мамлакат ғарбий соҳилларига ташишни бошлади. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Нашрга бу ҳақда разведкадаги манбалари маълум қилган. Уларнинг маълумотларига кўра, парвоз Тинч океанига қарата амалга оширилади.
Тахминлар бўйича, синовлар 9 сентябрь куни Республикага асос солинган кун шарафига ўтказилади.
Изоҳ (0)