Россиянинг Марказий ҳарбий округ махсус бўлинмалари Самара вилоятида душман орти ва аҳоли пунктида вазифалар бажариш бўйича тактик машғулотлар ўтказди. Округ матбуот хизматига кўра, уларда илк бор «КамАЗ-5350-379» капсулали зирҳли автомобилларидан фойдаланилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Машғулотлар Самара вилоятининг Новая Бинарадка аҳоли пунктида бўлиб ўтди. Махсус бўлинма жангчилари бу ерга ‘Терминатор’ вертолётларида махсус арқонлар ёрдамида, парашютсиз 50 метр баландликдан келиб тушди. Ҳарбий хизматчилар бир неча соат давомида яширин равишда ҳаракатланиб, ноқонуний қуролли тузилма жойлашган манзилга етиб борди. Машқлар душманни аҳоли пунктида қамалга олиш ва йўқ қилиш билан якунланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Машғулотларга «Терминатор» вертолётлари, «Тигр» ва «Гусар» зирҳли автомобиллари, шунингдек, яқинда қабул қилиб олинган «КамАЗ-5350-379» капсулали зирҳли автомобили сафарбар этилди. Мазкур машина махсус A3 пўлатидан ясалган ва ҳимоянинг бешинчи даражасини таъминловчи зирҳли ойналар билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)