ИШИД жангариси Британиянинг BBC телерадиокомпанияси мухбирини ёллашга уринди. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.
Guardian нашрига кўра, жангари журналистни шу йил июнь ойида Лондон кўпригида ҳужум уюштиришга ундамоқчи бўлган. Ёллашга уриниш терактдан бир йил аввал амалга оширилган.
Охирги икки йил давомида BBC ходимлари Буюк Британияда экстремизм кайфияти ўсиши мавзусида махсус ўрганиш олиб борган. Бу вақтда террорчилар ёлловчиларидан бири мухбирни Лондон кўпригида бир ўзи ёки гуруҳ таркибида ҳужум уюштиришга кўндиришга ҳаракат қилиб келган.
Журналист эса ўзини ошкор этмаган ва касбини яшириб келган.
Изоҳ (0)