АҚШ молия вазирлиги Шимолий Корея водород бомбаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилганидан сўнг КХДРга қарши тўлиқ савдо қамалини ўз ичига олувчи янги сакциялар пакетини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Вазир Стив Мнучинга кўра, у мазкур масалани президент Трамп билан муҳокама қилган ва улар КХДР ўзини тутишини мутлақо қабул қилиб бўлмаслиги ҳақида якдил фикрга келди.
Мнучин АҚШ Шимолий Кореяга нисбатан чекловлар жорий этганини эслатиб ўтди, бироқ улар тўлдирилишини билдирди.
Изоҳ (0)