ИШИД террорчи гуруҳи етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ҳали ҳам тирик бўлиши мумкин. Бундай тахминни журналистлар учун уюштирилган брифингда Ироқ ва Сурияда АҚШ бошчилигидаги ҳарбий коалиция ўтказаётган Inherent Resolve операцияси қўмондони генерал Стивен Таунсенд илгари сурди, деб хабар беради «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, ал-Бағдодий ҳали ҳам Ироқ ёки Сурияда бекиниб юргани ҳақида тахминлар бор.
«У ўлган деб ўйламайман. Ўйлашимча, у Ироқ ёки Суриянинг бирор ерида, тахминан Фрот водийсининг ўрта қисмида», — таъкидлаб ўтди ҳарбий.
Унинг сўзларига қараганда, водийнинг айнан тилга олган ҳудуди ИШИДнинг охирги таянч нуқтасидир.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)