Мумбайда 5 қаватли турар-жой қулаши оқибатида камида 19 киши ҳалок бўлди, 12 киши яраланди. Бу ҳақда Ani агентлигига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Вайроналар остида яна одамлар бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ҳодиса жойида 10 ўт ўчириш бригадаси ишламоқда. Бино маҳаллий бозор яқинида жойлашгани туфайли бу ерга кириб бориш ва қутқарув ишларини бошлаш қийин бўлди.
Юз берган ҳодисанинг аниқ сабаблари маълум эмас. Бироқ бино барпо этилганига 50 йил тўлгани, шунингдек, ҳодисадан икки кун аввал Мумбайга охирги 12 йил мобайнидаги энг кучли жала ёққани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)