АҚШнинг Техас штатида камида 35 киши «Харви» тўфони қурбони бўлди, яна 17 киши бедарак йўқолди. 32 минг киши уйини тарк этишга мажбур бўлди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Олдинроқ табиий офат оқибатида 30 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Форт-Бенд округи шерифи Чад Норвеллга кўра, Симонтон ҳудудидаги тошқинда эр-хотин чўкиб кетди. Шунингдек, сув оқими қизалоқни ҳам оқизиб кетган.
Тўфон ҳозирда «тропик депрессия» даражасигача заифлашди, бироқ метеорологлар хавфли тошқинлар Хьюстон, Порт-Артур ва Луизиана жануби-ғарбида ҳафта охиригача давом этиши ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)