Эркак киши Стокгольм марказидаги Сёдермальм туманида полициячиларга ҳужум қилди. Бу ҳақда Aftonbladet’га таяниб, Meduza хабар бермоқда.
Ҳужум шаҳарнинг асосий майдонларидан бири — Медборьярплаценда содир бўлди. Эркак киши майдонни патруллаётган полициячиларга орқадан яқинлашиб улардан бирининг бўйнига пичоқ урди. Иккинчи полициячи ҳужумчини қўлга олди. Гувоҳнинг нашрга маълум қилишича, ҳужумни содир этган эркак 30 ёшлар атрофида бўлган. Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.
Жабрланган полициячини шифохонага олиб кетишди. Ҳужум содир бўлган туманда ер усти жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди, «Медборьярплацен» метро бекати ёпилди, майдоннинг ўзи эса ўраб олинди.
Изоҳ (0)