Афғонистоннинг Логар вилоятида камида 13 нафар тинч аҳоли вакили АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари зарбаси қурбони бўлди. Бу ҳақда маҳаллий расмийларга таяниб, «ТАСС» маълум қилди.
Pajhwok агентлигига кўра, авиазарба 30 август, чоршанба куни берилди. Ҳужум натижасида «Толибон» ҳаракатининг икки нафар дала қўмондони ўлдирилгани билдирилмоқда.
Афғонистондаги НАТО миссияси мазкур ҳодиса юзасидан расмий текширув бошлади.
Изоҳ (0)