• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Аёллар саҳифаси Саломатлик

    Чарчоқни уйқу ҳам, таътил ҳам бартараф этмаса: энергия танқислигининг 7 сабаби

    Баъзан инсон етарлича ухласа ҳам, бир неча кунлик таътилга чиқиб, кунини осойишталикда ўтказган бўлса ҳам, барибир ўзини тетик ҳис қилмайди. Гўёки танадаги куч тугаб, “энергия тежаш режими”га тушиб қолгандек туюлади. Бундай ҳолат кўпчиликка таниш. Аммо доимий чарчоқ дангасалик ёки ёш билан боғлиқ бўлмаслиги мумкин. Қуйида уйқу ва дам олиш билан бартараф этиб бўлмайдиган ва сурункали чарчоққа олиб келадиган етти асосий сабаб ҳақида тушунтирилади.

    Foto: iStock
    Фото: iStock
    1. Фойдали моддалар танқислиги

    Организм ўз функцияларини тўлиқ бажара олиши учун зарур бўлган асосий элементлар етарли бўлиши шарт. B12 витамини ва темир моддасининг етишмовчилиги айнан шундай муҳим омиллар сирасига киради. Улар танада кислород ташилиши ва асаб тизими фаолиятида иштирок этади. Ферритин миқдорининг (аёллар учун меъёр — 30 нг/мл) камайиши организмда секин-аста энергиянинг сусайишига олиб келади. Қон таҳлилларида гемоглобин кўрсаткичи нормал кўринса-да, ферритин паст бўлса, унда бош миядаги фаоллик пасаяди, мушаклар заифлашади, юрак тез уради, совуқ қотиш ва асабийлик кузатилади. Бундай чарчоқ уйқу орқали бартараф этилмайди. Ҳолатни тузатиш учун эса лаборатор таҳлиллар орқали ушбу моддалар миқдорини аниқлаш зарур.

    1. Оқсил етишмовчилиги

    Foto: iStock
    Фото: iStock

    Сўнгги йилларда соғлом овқатланиш ва ўсимлик маҳсулотларига асосланган парҳезлар кенг тарқалди. Аммо бу тенденция оқсил моддасининг етарли миқдорда истеъмол қилинмаслигига олиб келди. Оқсил фақат мушаклар учун эмас, балки иммун тизими, гормонлар ишлаб чиқарилиши, тўқималарнинг тикланиши ва организмнинг умумий фаолияти учун ҳам муҳим. Оқсил танқислиги кузатилган ҳолларда ҳатто етарлича ухлаш ҳам инсонни тетик қилмайди. Айниқса, овқат ҳазм қилиш жараёнида муаммоси бор одамларда оқсилнинг сўрилиши ёмонлашади, бу эса энергия танқислигига олиб келади.

    1. Қанд миқдори

    Кундалик овқатланиш режими тартибсиз бўлиши ҳам чарчоқнинг сабабчисига айланиши мумкин. Нонуштани фақат қаҳва ва ширинлик билан бошлаш глюкоза миқдорининг кескин кўтарилиб-тушишига олиб келади. Бу организм учун стресс бўлиб, энергия мувозанатини издан чиқаради. Тез ҳазм бўладиган углеводлар организмда гормонлар фаолиятини бузади, буйрак усти безларини толиқтиради. Энергия аввал кўтарилиб, сўнг кескин пасайиши организмни толиқтириб қўяди.

    1. Асаб тизимининг ҳаддан ортиқ зўриқиши

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Бугунги кунда инсонлар кўплаб вазифаларни бир вақтнинг ўзида бажаришга интилади. Узоқ давом этувчи стресс, доимий ташвишлар ва шошилинч ҳаёт тарзи асаб тизимини секин-аста заифлаштиради. Бундай стресс уйқу сифатини бузади, организмнинг тикланиш жараёнларини секинлаштиради, иммунитетни пасайтиради. Баъзида инсон дам олиш жараёнини ҳам “вазифа” сифатида қабул қилади. Бундай ҳолатларда кортизол даражаси доимий юқорилигича қолади. Натижада кучли чарчоқ ҳолати кузатилади. Бундай вазиятларда оддий дам олиш етарли бўлмайди.

    1. Гормонал мувозанат бузилиши

    Агар инсон тўғри овқатланса ҳам, тартибли яшаса ҳам, қалқонсимон без фаолияти паст бўлса, чарчоқ ҳисси организмни тарк этмайди. Айниқса, гипотиреоз касаллиги аёллар орасида тез-тез учрайди. Бу ҳолат чарчоқ, тананинг музлаши, шишлар, соч тўкилиши каби белгилар билан намоён бўлади.

    Шунингдек, узоқ давом этган стресс буйрак усти безларининг ҳолатини ёмонлаштиради. Бундай ҳолатларда фақат ТТГ даражасини эмас, балки Т3, Т4 ва бошқа гормонлар кўрсаткичларини ҳам таҳлил қилиш тавсия этилади.

    1. Ичак саломатлигининг ўрни

    Ичак нафақат овқатни ҳазм қилиш, балки витаминлар синтези, темир ва аминокислоталарнинг сўрилиши ҳамда кайфият кўтарилишида ҳам муҳим рол ўйнайди. Ичак микрофлораси бузилганда организм фойдали моддаларни тўлиқ ўзлаштира олмайди. Бу ҳолат нафақат овқат ҳазм қилиш муаммолари (қабзият, иштаҳанинг ўзгариши), балки умумий чарчоқ, кайфиятнинг беқарорлиги билан ҳам кечади.

    1. Д витамини танқислиги

    Foto: Adobe Stock
    Фото: Adobe Стоcк

    Д витамини организмда кўплаб функциялар учун жавобгардир. Бу модданинг етишмовчилиги айниқса шаҳарда аҳолиси, офисда ишловчилар, қуёш нурларидан ҳимоя қилувчи крем ишлатувчилар орасида кенг тарқалган. Д витамини иммунитет, кайфият, хотира, диққатни жамлаш учун зарур. Ҳатто қуёшли об-ҳавода яшовчилар орасида ҳам бу витамин танқислиги учрайди. Унинг даражасини фақат лаборатор таҳлил орқали аниқлаш мумкин. Агар бу кўрсаткич паст бўлса, инсонда доимий чарчоқ, уйқучанлик ва руҳий тушкунлик кузатилади.

    29 июл, 09:51   Изоҳ (0)   1160
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #саломатлик#чарчоқ#уйқу#витаминлар танқислиги

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда ота мерос бўйича жанжаллашган ўғилларидан бирини отиб ўлдирди

    Дунё | 29 июл, 19:00

    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

    Реклама | 29 июл, 18:00

    Польшада мамлакат ҳудуди 68 гектарга қисқаргани маълум қилинди

    Дунё | 29 июл, 18:50

    “Шрек” мультфильмидаги Эшак ҳақида алоҳида фильм суратга олинади

    Кино | 29 июл, 18:40

    Олимлар Ерда иккита янги фасл пайдо бўлганини аниқлади

    Дунё | 29 июл, 18:30

    “ПСЖ” ва Доннарумма ўртасидаги музокаралар боши берк кўчага кириб қолган

    Спорт | 29 июл, 18:20

    “Олдин шароит яратмай жазони кучайтиряпмиз” — депутат экологияга зарар етказганлар учун жаримани оширишга эътироз билдирди

    Ўзбекистон | 29 июл, 18:20

    Фукусима АЭСини радиоактив чиқиндилардан тозалаш ишлари 2037 йилгача кечиктирилди

    Дунё | 29 июл, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.