• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12514.34
    • RUB156.41
    • EUR14600.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Ғазони ҳақиқий очарчилик қуршаб олган” — Дональд Трамп (видео)

    АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил томонидан блокада қилинган Ғазо секторида ҳақиқий очарчилик юз бераётганини айтди. Бу баёнот Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг анклавда “очарчилик мавжуд эмас” деган фикрига зид келмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

    Foto: Rolling Stone
    Фото: Rolling Stone

    Трамп Шотландияда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер билан учрашув чоғида журналистларга берган интервьюсида шундай деган:

    “Билмадим… лекин болалар жуда очга ўхшайди. Бу ҳақиқий очарчиликдан бошқа нарса эмас”.

    Трампнинг бу фикрлари БМТнинг гуманитар масалалар бўйича раҳбари Том Флетчер изоҳларидан кейин янгради. У BBCъга берган интервьюсида Ғазода очарчиликнинг олдини олиш учун катта миқдорда озиқ-овқат кераклигини айтганди. Флетчер Исроилнинг секторга гуманитар ёрдамни киритиш ва ҳарбий ҳаракатларни вақтинча тўхтатиш қарорларини олқишлаган. Аммо бу ёрдам “денгизга томган томчи” экани таъкидланган.

    “Бу бошланиши, аммо олдимиздаги бир неча кун ҳал қилувчи бўлади. Жуда катта миқдорда ва тезда ёрдам зарур”, деди Флетчер.

    Исроил армияси 27 июль куни ҳарбий ҳаракатларда “тактик танаффус” эълон қилиб, 120 та юк машинасининг Ғазога киритилганини билдирган. Шундан кейин Иордания ва БАА 28 та озиқ-овқат пакетини ҳаво орқали ташлаган.

    Шу билан бирга, Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган 24 соат ичида очарчилик оқибатида яна 14 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Уруш бошланган 2023 йил октябрдан бери очарчилик сабабли вафот этганлар сони 147 кишига етди, уларнинг 88 нафари болалардир.

    Исроил томони Ғазода очарчилик борлигини инкор этмоқда ва бунда айбланувчи эмаслигини таъкидламоқда. Нетаньяху бу борадаги айбловларни “очиқчасига ёлғон” деб атаган.

    “Биз уруш давомида ҳам гуманитар ёрдам киришини таъминлаб келдик. Акс ҳолда, Ғазода бирорта одам тирик қолмаган бўларди. Ёрдамга тўсқинлик қилаётган ягона куч — бу ҲАМАС”, деган Исроил бош вазири.

    БМТ вакили Флетчернинг айтишича, 27 июль куни ёрдам олиб кирилган юк машиналарининг кўпчилиги Ғазода очларчиликдан азият чекаётган аҳоли томонидан талон-торож қилинган.

    “Ун ортилган юк машиналарига оч қолган одамлар ташланди. Бу ҳайдовчиларимиз учун жуда хавфли”, деди у.

    Флетчер, шунингдек, Исроил армияси эълон қилган “паузалар” узоққа чўзилмаслиги мумкинлигини айтиб, бу етарли эмаслигини билдирган.

    “Озиқ-овқат ва ёрдам йиғилиши учун бизга ҳафталар, ойлар керак. Энг муҳим нарса — бу ўт очишни тўхтатишдир”, дея қўшимча қилган у.

    29 июл, 10:20   Изоҳ (0)   1499
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Трамп#Ғазо#очарчилик#Ғазо сектори#Исроил#БМТ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Инспектор ўзбошимчалик қилган”. Тошкентда битта хонадон қарздорлиги сабаб бутун қават ичимлик сувидан узиб қўйилди

    Ўзбекистон | 29 июл, 19:45

    Нидерландия Исроилнинг икки вазирини персона нон грата деб эълон қилди

    Дунё | 29 июл, 19:35

    “АҚШ ўз қўшинларининг учдан бир қисмини Европадан олиб чиқиши мумкин” — Politico

    Дунё | 29 июл, 19:20

    Йўргакданоқ ҳашаматли ҳаёт: юлдузларнинг туғилиши биланоқ миллионерга айланган фарзандлари

    Шоу-бизнес | 29 июл, 19:10

    Туркияда ота мерос бўйича жанжаллашган ўғилларидан бирини отиб ўлдирди

    Дунё | 29 июл, 19:00

    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

    Реклама | 29 июл, 18:00

    Польшада мамлакат ҳудуди 68 гектарга қисқаргани маълум қилинди

    Дунё | 29 июл, 18:50

    “Шрек” мультфильмидаги Эшак ҳақида алоҳида фильм суратга олинади

    Кино | 29 июл, 18:40

    Олимлар Ерда иккита янги фасл пайдо бўлганини аниқлади

    Дунё | 29 июл, 18:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.