Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаши доирасидаги сўнгги икки ўйинга тайёргарлик йиғини ўтказиши муносабати билан, Олий Лига 19-тур учрашувлари тақвимида ўзгариш юз берди.
Мавзуга доир: Самвел Бабаян Хитой ва Жанубий Кореяга қарши 27 футболчини чақирди. Улар орасида «Жубило Ивата»даги Фозил Мусаев ҳам бор
Мазкур учрашувлар тегишлича 25 ва 26 август кунлари бўлиб ўтиши лозим эди. Қайд этиш жоиз, 20 августдан йиғинга киришадиган Ўзбекистон миллий термаси 25 август куни Тошкентда Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Мавзуга доир: Қирғизистон миллий термаси Тошкентга Ўзбекистонда ўйнайдиган битта ва ҳозир жамоаси йўқ икки футболчи билан келади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян бўлажак учрашувларга жами 27 нафар футболчи чақирган бўлиб, уларнинг 16 нафари Олий Лига клублари вакилларидир. Хусусан, «Пахтакор»дан олти нафар, «Локомотив»дан беш нафар, «Насаф»дан уч нафар, «Қўқон-1912» ва «Бунёдкор»дан эса биттадан футболчи термадан чақирув олган.
ЎзПФЛ қолдирилган учрашувларнинг қачон ўтказилиши юзасидан қўшимча ахборот беришини билдирган.
Қайд этиш жоиз, ЖЧ—2018 саралаш сўнгги гуруҳ босқичи ўйинлари тақвими тасдиқлангани ва унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аниқ бўлганига бир йилдан ошди. 2017 йилги Олий Лига баҳслари тақвими эса йил бошида ишлаб чиқилган.
Изоҳ (0)