Бухоро шаҳрининг Нуробод кўчасида яшовчи фуқаро О. маст ҳолда тунги пайт уйига келиб дарвозани тақиллатган. Дарвозани бироз вақтдан сўнг очган кекса отасидан ғазабланган О. отасини итраиб йиқитиб, ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қисмига бир неча бор урган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қария олинган жороҳат сабабли ҳушини йўқотган. Ҳовлидаги шовқиндан уйғонган оиланинг бошқа аъзолари қарияни касалхонага олиб борган. Бироқ олинган жароҳатдан кекса ота касалхонага кетиш йўлида вафот этган.
Фуқаро О.нинг бу қилмиши учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг «в» ва «ж» бандлари бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур жиноят иши 2017 йил 22 август куни Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилояти судида кўриб чиқилди. Суднинг ҳукми билан О. узоқ йилга озодликдан маҳрум этилди. Шу билан бирга унга жазони ўташ жойларида алкоголизмдан даволаниш тарзидаги тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланиладиган бўлди.
Судланган йигит аслида ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғулланмасдан, спиртли ичимлик истеъмол қилишга ружу қўйиб, доимий равишда отасидан пул талаб қилиб, у билан жанжаллашиб келган. У муқаддам икки маротаба, ўғрилик ва талончилик жиноятлари учун судланиб, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаб чиққан.
Изоҳ (0)