22 августнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектининг яна бир шакли – ўрта корхоналар пайдо бўлиши мумкин. Уларда беш юз кишигача ишчи фаолият кўрсатиши таклиф этилмоқда.
2. АҚШга кўчиб кетиш истагидаги ўзбекистонликлар сони 2016 йилга нисбатан кўпайди. Кўпайганда ҳам икки баробарга кўпайди. Ғарбий Европа тарафдорлари эса камайган.
3. Тошкентнинг яна 7 та бозорида банкоматлар ўрнатилди. Масалан, «Микрокредитбанк» йил охирига қадар Ўзбекистон бўйлаб 15 та банкомат ўрнатишни режалаштирмоқда.
4. Андижонлик бахтли она 4 ўғилни дунёга келтирди. Чақалоқларга Шавкатбек, Шуҳратбек, Ҳасан, Ҳусан дея исм қўйилган.
5. «Korzinka.uz» раҳбари Зафар Ҳошимов — ўзбек тили, ўзбек ёзуви ва чет тилларга муносабат ҳақида. «Ғайрат-шижоатимизни она тилимизни ҳақиқий ривожланиши йўлида ижобий ва амалий йўсинда ишлатайлик».
22 августдан 50 минг сўмликлар муомалага чиқарилгани муносабати билан — 5 минг, 10 минг ва 50 минг сўмлик купюраларнинг ғаройиб тарихи.
Изоҳ (0)