Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг 430 нафардан иборат сўнгги гуруҳлари 22 август куни иккита рейсда «Тошкент—Мадина» ва «Наманган—Мадина» йўналиши бўйича Саудия Арабистонига кузатилди. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Зиёратчилар қаторида 72 нафар Иккинчи Жаҳон уруши фахрийлари ва уларга ҳамроҳлик қилувчилар ҳам Ҳаж сафарига кузатилди.
Маълумотларга кўра, зиёрат мавсуми бошланганидан бери жами 32 рейсда 7 155 киши, жумладан, «Тошкент—Мадина» йўналишида 2 228, «Наманган—Мадина» йўналишида 3 028, «Самарқанд—Мадина» йўналишида 459, «Урганч—Мадина» йўналишида 206, «Бухоро—Мадина» йўналишида 412, «Қарши—Мадина» йўналишида 822 зиёратчи Саудия Арабистонига етиб борди.
Изоҳ (0)