2017 йилнинг 22 август куни Абдулазиз Комилов Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Бош вазирининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ажит Кумар Довал билан учрашди, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Муфассал суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Томонларни қизиқтирган барча жабҳалардаги муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган Ўзбекистон—Ҳиндистон мулоқотида ижобий динамика кузатилаётгани қайд этилди.
Учрашувда минтақадаги ҳолат, жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ўзгариши, бошқа халқаро муаммолар бўйича ҳам фикр алмашилди.
Изоҳ (0)