Санэпидқўмита ижтимоий тармоқларда тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлаётган ўлимга олиб келувчи музқаймоқ ҳақидаги хабарни инкор этди.

Қайд этилишича, “хавфли музқаймоқ” ҳақидаги видео мутлақо асоссиз. Сўнгги йилларда Ўзбекистонда музқаймоқ истеъмолидан заҳарланиш ёки оғир салбий ҳолатлар қайд этилмаган.
Барча музқаймоқ маҳсулотлари тегишли ташкилотлар назорати ва лаборатория синовларидан ўтади. Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро стандартларга амал қилади.
“Фуқароларни ёлғон хабарларга ишонмасликка, фақат расмий манбаларга таянишга чақирамиз. Музқаймоқни фақат расмий савдо шохобчаларидан ва хавфсизлик ҳужжати билан харид қилинг”, дейилади хабарда.
Ўзбекистонда 5 ойда 14 та ҳолатда овқатдан заҳарланишлар рўйхатга олиниб, унда 42 нафар фуқаро жабрланган.
Юзага келган овқатдан заҳарланиш ҳолатларининг ўнта ҳолатда уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотларини истеъмол қилиш натижасида ботулизм касаллиги қайд этилган. Учта ҳолатда овқат токсикинфекцияси қайд этилиб, 13 нафар фуқаро жабрланган, шундан 8 нафарини болалар ташкил этади. Кимёвий заҳарланиш битта ҳолатда қайд этилган.
Изоҳ (0)