Ҳиндистон шимолидаги Музаффарнагар шаҳри яқинида йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«ТАСС»нинг ёзишича, ҳодиса оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлган, 40 га яқин одам турли даражада тан жароҳати олган. Тҳе Tribune нашрининг қайд этишича, қурбонлар сони ўсиши мумкин.
Бахтсиз ҳодиса «Пури—Ҳаридвар—Калинга» йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган, 14 вагондан иборат тезкор поезд билан содир бўлган. Ҳодиса сабаблари ҳозирча номаълум.
Воқеа жойига қутқарувчилар ва тез ёрдам гуруҳлари етиб келган. Ҳиндистон темирйўл вазири Суреш Прабҳунинг сўзларига кўра, қурбонларнинг оилалари товон пуллари тўлаб берилади.
Изоҳ (0)