Баренц денгизида «Северодвинск» атом сув ости кемаси «Калибр» қанотли ракетаси билан муваффақиятли тарзда ўқ узди ва Архангельск вилоятидаги полигонга зарба берди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бугун Шимолий флотнинг кўп нишонли ‘Северодвинск’ атом сув ости кемаси ‘Калибр’ ракетаси билан муваффақиятли ўқ узди. Экипаж Шимолий флотнинг Баренс денгизидаги жанговар тайёргарлик полигонларидан бирида сув ости низомидаги ҳарбий машқни бажарди. Ракета Архангельск вилоятидаги Чижа полигонига учирилди», — дейилади хабарда.
Нишонгача бўлган масофа 600 километрни ташкил қилди, ҳарбий-ўқув отишмаси белгиланган аниқликда ҳамда барча парвоз ва техник параметрлари тасдиқланган ҳолда амалга оширилди.
Изоҳ (0)