Каспий флотилияси кемалари ва ҳарбий қисмлари жанговар тайёргарлик бўйича тадбирларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда Жанубий ҳарбий округ матбуот хизмати бошлиғи Вадим Астафев маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Машқларга 1500 ҳарбий хизматчи, 20 дан ортиқ жанговар ва таъминот кемалари, шунингдек, 200 та жанговар ва махсус техника жалб этилди. Жумладан, Каспий флотилиясининг Астарахан вилояти ва Доғистонда жойлаштирилган қирғоқ ҳарбий қисмлари тревога бўйича кўтарилди ҳамда ўқув-жанговар вазифаларни бажаришга киришди», — таъкидлади Вадим Астафев.
Ҳарбий қисмлар шахсий таркиби ҳарбий техникани марш ўтказишга тайёрлади, кемалар экипажи эса денгизга чиқиш ва қурол қўллашни машқ қилди. Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва жойлашган манзилларни яшириш бўйича машғулотлар ўтказилди.
Изоҳ (0)