Австралиялик экспертлар 2014 йилда Ҳинд океанида ғойиб бўлган Малайзиянинг Boeing самолётини қидириш бўйича янги истиқболли ҳудудни аниқлади. Бу ҳақда Австралия геология хизмати ва Илмий-амалий тадқиқотлар давлат бирлашмаси (CSIRO) мутахассисларининг янги ҳисоботларини тақдим этган Австралия транспортда хавфсизлик бюроси раҳбари Грег Худ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Экспертлар Франция сунъий йўлдоши 2014 йил 23 март куни, яъни ҳаво кемаси ғойиб бўлганидан икки ҳафта ўтиб Ҳинд океанида олган суратларни таҳлил қилди.
Қутқарувчилар аввалига турли манбалар асосида белгилаб олинган қидирувларнинг расмий зонасидан ташқаридаги ҳудудлар акс этган мазкур суратларга эътибор бермади. Бироқ кейинчалик экспертлар уларга бошқача назар билан ёндашди ва Аавстралия ғарбида океан сувости оқимларини компьютер моделлаштирувини ўтказган CSIRO мутахассислари маълумотлари билан солиштирди.
Натижада асосий қидирув зонасидан шимоли-ғарбдаги кичикроқ ҳудуд янги ўрганишлар учун истиқболли эканлиги маълум бўлди.
Изоҳ (0)