Россиянинг Иркутск вилоятида йўл ёқасидаги қаҳвахонанинг сархуш хўрандаси айиқларга овқат бериш учун девордан ошиб тушди. 42 ёшли эркак қафасга қўлини солди, уни эса учта йиртқичдан бири тутиб олди. Бу ҳақда минтақавий полициянинг YouTube-каналига жойланган видео изоҳида айтилади.
Маҳаллий фуқаро ҳайвонларни қуюлтирилган сут билан сийламоқчи бўлган.
Қаҳвахона ишчиси унга ёрдамга шошилган. Бармен белкуракни олиб, жабрланувчини айиқнинг чангалидан қутқарган, сўнг тез ёрдам чақирган.
Эркак ўнг қўл травматик ампутацияси билан операция столига ётқизилган.
Ҳодиса 15 август куни Шелеховский туманида юз берган. Айни пайтда терговгача текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)