Барселонада автомобиль уч нафар полициячини босиб кетди. Бироқ бу ҳодиса шаҳар марказида содир бўлган теракт билан боғлиқ ёки боғлиқ эмаслиги ҳозирча номаълум. Бу ҳақда «elEconomista.es» нашрига таяниб, «РИА Новости» хабар берди.
Нашр ҳайдовчи Диагональ шоҳ кўчасида одамларни уриб юборганини маълум қилди. Аммо у шунчаки бошқарувни йўқотган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Каталония полициясининг уч вакилининг аҳволи ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Аввалроқ Барселонанинг туристик марказидаги Рамбла кўчасида фургон бир неча кишини босиб кетгани маълум қилинганди. Ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлди. Теракт ижрочиси эканлиги айтилаётган Дрисс Укабир айни вақтда қўлга олинган.
Изоҳ (0)