Испания полицияси Барселона марказида фургоннинг пиёдалар устига босиб борганини теракт деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, AFP’нинг қайд этишича, ҳодиса оқибатида камида уч киши ҳалок бўлган; жабрланувчиларнинг аниқ сони маълум эмас.
17 август куни кундузи Барселонанинг машҳур пиёда кўчаларидан бири — Рамблада фургон ҳайдовчиси одамлар устига босиб борди.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, фургон ичидан икки киши чиққан ва яқин орадаги ресторанлардан бирига кириб кетган.
Полиция ҳодиса юз берган ҳудудни ўраб олган ва одамлардан бу ҳудудга яқинлашмасликни сўраган.
Шунингдек, яқин атрофдаги метро бекатлари ҳам ёпилган. BBC News хабарига кўра, Рамбла кўчаси яқинидаги қаҳвахона ва дўконлар ҳам ёпилган.
Изоҳ (0)