Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Саудия Арабистони ва Ироқ 1990 йилдан буён биринчи марта икки мамлакат ўртасидаги Арар ўтказиш пунктини очишга қарор қилди, деб ёзмоқда «Газета.ru».

Фото: Makkah

Фото: Makkah

Чегара Ироқнинг собиқ президенти Саддам Ҳусайн Кувайтга ҳужум қилганидан сўнг ёпилган эди.

Таъкидланишича, сўнгги 27 йил давомида назорат-ўтказиш пости йилда бир марта — мусулмонларнинг Маккага ҳаж зиёрати вақтида очилган.

Саудиялик ва ироқлик расмийлар чегара ҳудудини кўздан кечирган, шунингдек, улар ироқлик зиёратчилар билан ҳам суҳбатлашган.

Ироқнинг Анбар провинцияси раҳбари Соҳаиб ал-Равининг айтишича, Арарга борадиган йўлни қўриқлаш учун ҳарбийлар сафарбар қилинган. Унинг сўзларига кўра, бу икки мамлакат муносабатларининг яхшиланишида «муҳим қадам» ҳисобланади.

Чегараларнинг очилиши доирасида Бағдод ва Ар-Риёд ўртасида савдо муносабатларининг кенгайиш имконияти ҳам пайдо бўлади.

Reuters’нинг хабар қилишича, Саудия Арабистони ва БААнинг Ироққа нисбатан бундай ҳаракатлари уларнинг минтақадаги асосий душмани — Эронга қарши ўз таъсирини кучайтиришга уриниш билан изоҳланмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов