Ҳозир Шимолий Кореяда қўлга олинган америкаликлар масаласини муҳокама қилиш мавриди эмас. Бу ҳақда КХДР ташқи ишлар вазирлигига таяниб, Корея марказий телеграф агентлиги маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Мамлакат ТИВ вакили шу тариқа АҚШ норасмий каналлар орқали Шимолий Корея дипломатлари билан Пхеньян тутиб турган америкаликларни озод қилишни муҳокама этаётгани ҳақидаги ОАВ хабарларига изоҳ берди.
Агентликка кўра, айни пайтда КХДР расмийлари 3 нафар АҚШ фуқаросини ҳибсда сақламоқда.
Изоҳ (0)