Ироқ ИШИД назоратида бўлган Талль-Афар шаҳрини бомбардимон қилишни бошлади. Бу ҳақда Al Sumaria телеканалига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Мамлакат мудофаа вазирлиги вакили шаҳарда қуруқликдаги операция бомбардимонлардан кейин дарров бошланишини билдирди.
Талль-Афар Мосулдан 80 километр ғарбда жойлашган бўлиб, шаҳар Ироқ армиясининг мамлакатни ИШИД жангариларидан озод қилиш бўйича операциясида навбатдаги нишонга айланди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)