Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегараларини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар ўзлари билан олиб ўтаётган ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган буюмларнинг миқдори ҳақида йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимининг оғзаки сўровлари пайтида маълум қилишлари шарт. «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари мазкур тартибларни бузишга уринган шахсни фош қилди, деб хабар берди комплекс матбуот хизмати.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Бокудан учиб келган фуқаро Г. Казакова божхона кўригидан ўтказилганда у божхоначиларни чалғитишга уриниб, 5 жуфт зирак, 3 дона узук ва бошқа заргарлик буюмларини жамадонидаги кийимларининг ички астарига қадаб қўйганча олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди. Йўловчи божхона декларациясида ва божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида маълум қилинмаган ушбу тилла тақинчоқларнинг умумий оғирлиги 52 граммни ташкил қилди.

Таъкидлаш жоизки, «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда 2017 йилнинг ўтган 7 ойи давомида аниқланган 89 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 1,3 миллиард сўмдан ортиқ салкам 20 килограмм оғирликдаги тилла ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига жисмоний шахслар томонидан товарларни акциз солиғи солинмасдан олиб киришнинг рухсат этилган меъёрларига мувофиқ умумий оғирлиги 30 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо тошлар ва қимматбаҳо металлдан тайёрланган 5 донагача заргарлик буюмларини олиб киришга рухсат этилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Оила аъзолари томонидан мунтазам жинсий зўравонликка учраётган болалар ҳам топилади” — Болалар омбудсмани
Маҳаллий
Соғлиқни сақлаш вазири: Таълимда ўзгариш қилмас эканмиз, тиббиёт ҳам ўзгармайди
Маҳаллий
Бухорода Nexia-2 ариққа тушиб кетди (видео)