Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПҚ-3194-сонли қарори билан Тошкент вилоятининг ҳар бир шаҳар ва туманларида 19 та кичик саноат зоналари ташкил этилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Давлат рақобат қўмитаси ишбилармон ва тадбиркорларни кўчмас мулкларни ижарага олиш бўйича танловда иштирок этишга чақиради, деб хабар берди қўмита матбуот хизмати.
Ушбу кичик саноат зоналарида кўчмас мулклар:
- 10 йилга ижарага ва кейинчалик тадбиркорларга хусусий мулк қилиб берилади;
- кўчмас мулклар кадастр идоралари томонидан давлат рўйхатидан бепул ўтказилади;
- кичик саноат зоналари иштирокчилари республикамизда мавжуд бўлган солиқ имтиёзларидан фойдаланадилар.
Танловларга марҳамат!
Мурожаат учун телефонлар:
Тошкент вилояти ҳокимлиги — 232-80-78;
Тошкент вилояти прокуратураси — 230 -10-07;
Тошкент вилояти рақобат бошқармаси — 230-41-68;
Тошкент вилояти савдо саноат палатаси — 202 -16 - 16; 202-21-21.
Изоҳ (0)