2017 йилнинг 16 август куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Қирғизистон Республикасида бўлади, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Ўзбекистон делегацияси Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган икки томонлама ҳамкорлик ва Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Ўзбекистон—Қирғизистон ҳукуматлараро комиссиялари мажлисларида иштирок этади.
Қирғизистон томонидан ҳукуматлараро комиссияларнинг ҳамраиси Қирғизистон Республикаси бош вазири Сооробай Жеенбеков.
Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда.
Изоҳ (0)