Ўзбекистон Президентининг 14 августдаги фармонига мувофиқ, Музраф Икромов Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг расмий сайтида маълум қилинди.
Шу муносабат билан Музраф Икромов Ўзбекистон адлия вазири лавозимидан озод этилган (аввалроқ адлия вазири лавозимига Русланбек Давлетов тайинлангани ҳақида хабар берилган эди).
Президентнинг 14 августдаги бошқа фармони билан Жамшид Хўжаев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари — Давлат бюджетига тушумларнинг тўлиқлигини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланган.
Изоҳ (0)