Туркияда ҳибсга олинган Россия фуқароси Ренат Бакиев суд қарори билан 6 йил 3 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, ҳукм эркак қўлга олинган пайтда сиртдан чиқарилган. Энди у янги айбловлар асосида судланади.
Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари уни ИШИД билан алоқадорликда гумон қилмоқда.
Илгарироқ хабар қилинганидек, Ренат Бакиев Инжирлик авиабазасидаги АҚШ самолётларидан бирини дрон ёрдамида уриб туширишни режалаштирган. Россиянинг Туркиядаги элчихонаси воқеани ўрганмоқда ва тез орада расмий баёнот билан чиқади, дейилади хабарномада.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)