Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америка эсминеци Жанубий Хитой денгизидаги Спратли оролига яқинлашгани сабаб Хитой АҚШни ўз суверенитети ҳамда халқаро ҳуқуқларни қўпол равишда бузишда айблади. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб, «Корреспондент.net» хабар берди.

Фото: EPA

Фото: EPA

Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ген Шуаннинг баёнотида айтилишича, Американинг Жон С. Маккейн эсминеци Хитой ҳукуматининг рухсатисиз Нанша (Спратли) оролига яқинлашган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг ҳаракатидан норози эканлигини билдирди.

«Америка томонидан амалга оширилаётган бу каби фитналар Хитойни ўз ҳудудининг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтиришига мажбур қилмоқда», — деди вазирлик вакили.

Ўз навбатида Хитой Мудофаа вазирлиги АҚШни Жанубий Хитой денгизидаги фитналарни дарҳол тўхтатишга чақирди.

«Айни вақтда Хитой ҳамда АҚШ қуролли кучлари ўртасидаги муносабатлар ўз ривожланишини ишончли тарзда намойиш қилмоқда. Бироқ АҚШ томонидан амалга оширилаётган бу каби фитналар икки томонлама стратегик ишончга жиддий зарар етказади», — дейилади вазирлик баёнотида.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Вафотидан кейин тақдирланган Тупак Шакур, Исроил армиясига тош отаётган фаластинлик, пичоқланган болалар — 8 июнь суратлари
Қозоғистон
Қозоғистонда одамлар орасида Сибир яраси аниқланди
Дунё
БМТ Фаластинда содир этилган уруш жиноятлари учун Исроилни айбдор деб топди