Расмий Анқара Россияга қарши санкциялар жорий этилишига қарши, негаки бу Туркия иқтисодиётига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Илгари Туркия санкциялар туфайли зарар кўрган. Қўшниларимизга ва ҳамкорларимизга қарши санкциялар ҳам иқтисодиётимизга зарар келтирган. Шу боис биз Россияга қарши санкцияларга қўшилмадик ва сиёсий чораларни маъқул кўрамиз», — таъкидлади Туркия дипломатияси бошлиғи.
«Биз масалани мулоқот ёрдамида ҳал қилишга уринамиз, иқтисодиётимиз зиён кўрмаслиги учун», — қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)