Қирғизистонлик рассом Азамат Жаналиев Мўғулистон президентига унинг мих ва иплардан string art техникаси ёрдамида ясалган портретини тақдим этди, деб ёзади KNews. Қувончли хабар билан қирғизистонлик ўз Facebook саҳифасида бўлишди.
Жаналиевнинг сўзларига кўра, Халтмаагийн Баттулга ҳадядан мамнун бўлган.
«Мўғулистон президенти жаноб Баттулга менинг совғамни қабул қилди! Эвазига менга бронза жангчини, Мўғулистон Гиннесс китобини ва нақшли картинани ҳадя этди! Мен эса ўз навбатида бутун Қирғизистон ва мени йўлда қўллаб-қувватлаган барча кишилар номидан салом айтдим!» — деб ёзди рассом.
https://www.facebook.com/azamat.izi/posts/1946296318949312
Изоҳ (0)