Дубай полицияси Австралия ва Нидерландия билан биргаликда гиёҳванд моддалар контрабандаси ва уни тарқатишга алоқаси бор тармоқнинг 17 нафар аъзони қўлга олиш халқаро операциясида иштирок этди, деб хабар берди UAE Inside.
Гиёҳванд моддалар картели Австралияга жўнатилган бир пайтда, гуруҳнинг муҳим «аъзолари» Дубайдан туриб операцияни бошқарган. Жиноятга аъзо 17 нафар иштирокчининг бештаси Амирликда бўлган.
Австралия учун ушбу рейд мамлакат тарихидаги энг йирик ҳисобланади: қидирув учун 52 та ордер ёзилган ва 32 та уй «текширилган».
Натижада полиция 1,8 тонна халқ орасида эсктази деб аталувчи МДМА гиёвандлик воситаларини топган. Унинг кўчадаги нархи 642 миллион долларга тенг.
Изоҳ (0)