КХДР расмийлари қўпорувчилик фаолияти билан шуғулланганликда айбланиб, умрбод озодликдан маҳрум этилган канадалик руҳоний Лим Хён Суни озод этишга қарор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Канада фуқароси ҳисобланган Лим Хён Су саломатлиги билан боғлиқ вазият сабаб, КХДР Олий судининг 2017-йид 9 августдаги қарорига мувофиқ озод этилди», — дейилади КХДР давлат агентлиги томонидан тарқатилган расмий ахборотда.
Келиб чиқиши корейс бўлган канадалик протестант руҳонийси Лим Хён Су «қўпорувчилик фаолияти учун» 2015 йили КХДР суди томонидан умрбод озодликдан маҳрум этилган, жазони меҳнат-тузатув колониясида ўтаётган эди.
Изоҳ (0)