Афғонистон билан чегара яқинида 9 август, чоршанба куни жангарилар билан юз берган отишма оқибатида покистонлик тўрт ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Покистон армияси баёнотида қайд этилишича, ҳалок бўлганлар орасида разведка хизмати ходими ҳам бор.
Жангарилардан бири портловчи ускунани ҳаракатга келтириб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Бундан ташқари, Покистон ҳарбийлари мамлакатнинг Дир шаҳридаги махсус операция давомида яна бир жангарини йўқ қилишга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)