Хитой жануби-ғарбидаги Сичуань провинциясида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 19 кишига етди, камида 247 киши жароҳат олди. Бу ҳақда China Daily нашрига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.
Аввалроқ, ҳалок бўлганлар сони 12 нафар, жароҳат олганлар эса 175 кишини ташкил этгани ҳақида маълум қилинганди.
Воқеа жойида кўп сонли қутқарувчилар жамоаси, фавқулодда хизматлар вакиллари ҳамда шифокорлар ишламоқда.
7 магнитудали зилзила 8 август, сешанба куни содир бўлган эди. Ҳудуддан 38 799 киши эвакуация қилинган.
Изоҳ (0)