Синай ярим оролининг шимолида уюштирилган террорчилик ҳужуми оқибатида тўрт нафар мисрлик полициячи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа Шимолий Синай вилояти маъмурий маркази ал-Ариш шаҳрига элтадиган йўлда рўй берди. Радикаллар пистирма уюштириб, полициячилар кетаётган машинага ҳужум қилди.
Миср Синай ярим оролининг шимолида икки йилдан буён экстремистларга қарши кураш олиб бормоқда.
Изоҳ (0)